Бухоро вилояти ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза МУСТАФАЕВА: ЭЗГУЛИК, САХОВАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

#табрик

Бухоро вилояти ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза МУСТАФАЕВА:

ЭЗГУЛИК, САХОВАТ ВА МЕҲР-ОҚИБАТ БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Муҳтарам юртдошлар,
Қадрли Устозлар !
Барчангизни эзгулик ва меҳр-оқибат, инсонийлик ва саховат тимсоли бўлмиш Қурбон Ҳайити айёми билан самимий қутлайман.
Эзгулик – азал-азалдан халқимизга хос фазилат. Қурбон Ҳайити эса жамиятимизнинг меҳр-оқибат, саховат, одамийлик фазилатларини мустаҳкамловчи табаррук байрамдир.
Шу кунда жамият аҳлига эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, барча яқинлар-у қўни-қўшниларга яхшилик қилиш юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун нафақат муқаддас бурч, балки улкан бахтдир. Қурбон Ҳайит айёми меҳр-оқибат фазилатларини янада кучайтиради, юртимиз аҳолисини бирлаштиради ва юксак жамият сифатида шакллантиради.
Бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини, бугун ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз.
Эътироф этиш жоизки, мамлакатимизда аҳолининг ҳар бир қатламини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёш авлоднинг маънавий ва маърифий даражасини янада ошириш, уларни эзгулик йўлига бошлаш, ўз иқтидорларини юзага чиқариши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда. Халқ таълими тизими ходимларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик туфайли бугун ҳар биримиз жамиятда қадр топиб, обрў-эътиборимиз юксалиб боряпти.
Бундай саодатманд кунлар қалбларда шукроналик туйғуларини уйғотиб, кўнгилларни эзгулик нурларига буркайди.
Қадрли юртдошлар, дўстлар, яна бир бор Қурбон Ҳайити айёми барчангизга муборак бўлсин!
Сизга ва яқинларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файз ва барака тилаймиз. Юртимиз доимо тинч, осмонимиз эса мусаффо бўлсин!

Author: Buxoro viloyat XTB

AKT

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *