ҚАЛБЛАРГА САНЪАТГА МЕҲР УЙҒОТИБ….

ФИДОЙИ УСТОЗ
Истеъдодли рассом, ажойиб мўйқалам соҳибаси Салима Носирова 2012 йилдан буён Бухоро вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида “Тасвирий санъат” тўгараги раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Фаолияти давомида юзлаб ўқувчилар қалбида тасвирий санъатга иштиёқ уйғотиб, уларнинг бу йўналишдаги иқтидорларини кашф этишга, юзага чиқаришга муваффақ бўлди.
Салимадан санъат сирларини ўрганиб келаётган ўқувчи-ёшлар орасида вилоят ҳамда республика танловларида юқори натижаларга эришаётганлари ҳам талайгина.
2016 йилда Муниса Йўлдошева “Баркамол авлод”болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида биринчи ўринга сазовор бўлди. 2019 йилда Азамат Ражабов “Ижодкор болалар” республика фестивалида ғолибликни қўлга киритди.
Шогирдлар камоли йўлидаги фидойилиги, жонкуярлиги туфайли Салима Носирова Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
2020 йилда эса у ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш йўналишлари бўйича ислоҳотларни амалга оширишда самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётгани учун “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишонига сазовор бўлди.
Изланувчан, тиниб-тинчимас тарбиячи Салима Носирова айни пайтда янада шижоат ва ғайрат билан енг шимариб ишга киришган. Унинг ёш авлод порлоқ келажаги йўлидаги эзгу ишларига омад тилаб қоламиз.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Author: Buxoro viloyat XTB

AKT

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *